Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кумуш захирасига эга бўлгани ҳолда беш юз миллион динорлик қоғоз пул чиқаради. Бу турдаги қоғоз пул васиқа қоғоз пул дейилади. Захирадаги маъданга олтин запаси ёки олтин олтин билан таъминлаш сўзи қўлланади.


Мазкур ҳолатларнинг барчасида пул чиқарувчи давлат нима бўлганда ҳам олтин низомига асосланган ҳисобланади.


Шулардан кўриниб турибдики, алоҳида ўзининг ички қувватига эга бўлган нарсалар олтин-кумушдир. Улар пул ҳам, пулнинг таянчи ҳам бўлишлари мумкин. Хуллас, ҳар бир давлат муайян шакл, муайян оғирлик, муайян нақш - муайян белгини қабул қилиб, бошқалардан ажралиб турадиган ўз пулини чиқаради. У ё олтин-кумушга суянадиган, ички ва ташқи муомалага қўйиладиган ўринбосар қоғоз пулларни ёки ўзида кўрсатилаган қийматга нисбатан озроқ миқдордаги олтин захираси билан васиқа қоғоз пулларни қабул қилади. Бир мамлакатнинг пули бошқасиникидан фарқ қилиши учун бу қоғозлар муайян белги ва муайян тасвирга эга бўладилар.


Мажбурий қоғоз пул низомига асосланган давлатлар олтин-кумуш ё бошқа қимматбаҳо маъданга белгиланган нархда алмашиниш қобилиятига эга бўлмаган қоғоз пулларни чиқарадилар. Уларни чиқарган ташкилот олтинга алмаштириб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. Бундай давлатда олтин ҳамма товарлар қатори вақти-вақти билан таклиф ва талабга қараб, нархи ўзгариб турадиган товар ҳисобланади. Бу қоғоз пулларни захирадаги маъдан кафолатламайди. Улар маъданий пулларга алмаштирилмайди. Уларнинг қонуний қийматидан бошқа нарсаси йўқ. Алоҳида қувватга эга ҳам эмаслар, суянмайдилар ҳам. Улар айирбошлаш воситаси сифатида қабул қилинган бирликдан бошқа нарса эмаслар. Айирбошлаш воситаси бўлишлари учун уларга қувватни қонун беради. Шу билан инсон улар орқали товар ва меҳнатга эриша олади. Хуллас, улар ўз кучларини уларни қабул қилган ва чиқарган давлатдан оладилар.


Модомики, пул мазкур тарзда чиқарилар экан, ҳар бир давлат жамиятнинг товар ва меҳнатни белгилашини ифодаловчи нарсани агар унда сотиб олиш қуввати бўлса, қабул қилиш имконига эга. Шунга асосан ҳар бир давлат жамиятнинг товар ва меҳнат нархларини белгилашини ифодалайдиган, ўзгармас аниқ белгига эга бўлган пулни чиқаришга қодир. У орқали шу давлатнинг ҳар бир фуқароси товар ва меҳнатни сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Бошқа давлатлар ҳам у орқали қанча товар ва меҳнатни сотиб олишларига қараб, уларни тан олишга мажбур бўладилар.

 

120-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143